GTA 4 учун ray tracing мoдига янги янгиланиш чиқди

Машҳур моддер xoxor4 Grand Theft Auto 4 учун нурларни кузатиш (ray tracing) функциясини қўшадиган модини яна бир бор янгилади. Навбатдаги 1.1.6 версия эълон қилинди. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.
Янгиланиш моднинг жорий талқинини барқарорроқ қилиш ва ўйин ичидаги визуал эффектларни янада силлиқ кўрсатишга қаратилгани айтилади. Модни юклаб олиш ва ўрнатиш бўйича кўрсатмалар муаллиф саҳифасида келтирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг