date

Шутер ва стратегиялар мия қаришини секинлаштириши аниқланди

Шутер ва стратегиялар мия қаришини секинлаштириши аниқланди

Видеоўйинлар ривожланишга зарар деган стереотиплар яна бир бор шубҳа остида қолди. Олимларнинг янги хулосаларига кўра, гейминг шунчаки вақт ўтказиш эмас — у хотира ва диққатни чархлайдиган, когнитив қобилиятларни кучайтирадиган жиддий “тренажёр” ҳам бўлиши мумкин. Бироқ натижа ўйин жанри ва меъёрига бевосита боғлиқ. Бу ҳақда playground.ru хабар беради.

Nature Communications журналида эълон қилинган йирик тадқиқотда Карлос Корнел бошчилигидаги жамоа ўйин тажрибаси билан мiyanинг биологик ёши ўртасида боғлиқлик борлигини қайд этди. Мураккаб видеоўйинларни мунтазам ўйнайдиган тажрибали геймерларда мия самаралироқ ишлаши кузатилган ва уларнинг мияси бу ҳоббидан узоқ тенгдошларига нисбатан ўртача тўрт йил “ёшроқ” кўриниш берган.

Мутахассислар оддий “мия машқи” иловалари ёки кроссвордлардан кўра, реал фойда тез қарор қабул қилиш ва стратегик фикрлашни талаб қиладиган катта, кўп қатламли лойиҳаларда эканини таъкидлашади.

Психология профессори Шон Грин эса ўйинларни овқатланиш билан қиёслайди: гап “истеъмол”нинг ўзида эмас, контент сифатида. Унингча, “бола кўп ейди” дейишнинг ўзи етарли эмас — энг муҳим савол: у айнан нимани “еяпти”?

Шу билан бирга, тадқиқот муаллифлари огоҳлантиради: фойда ўйин суиистеъмолга айланган жойда тугайди. Энг мақбул режим — 30–60 дақиқалик қисқа сеанслар. Яна бир муҳим шарт: мия доим янги чақириққа муҳтож. Грин тавсия қилади: бир ўйинда ҳаддан ташқари уста бўлиб олсангиз, у энди фойда бермай қўяди — ўзингизни яна “янги бошловчи”дек ҳис қилдирадиган, зўриқишга мажбур қиладиган навбатдаги ўйинга ўтиш керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Шутер ва стратегиялар мия қаришини секинлаштириши аниқланди