Telegram мессенжерига ташқи инвесторларнинг маблағлари жалб қилинмайди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси, “ВКонтакте”нинг собиқ бош директори Павел Дуров Mashable нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
“Мен қаерда хоҳласам, ўша ерда яшай ва ишлай оламан. Мен ўз келажагимни ўзим белгилайдиган вазиятда турибман”, – деди Дуров интервью чоғида.
Telegram фойдаланувчилари сони 50 млн кишига етди, улар орасида президент матбуот котиби Дмитрий Песков бор.
2014 йилда Дуров мессенжер лойиҳасини Digital Fortress жамғармасининг маблағларидан молиялаштирганини, у эса ўз навбатида 2010 йилда “ВКонтакте”даги улушини сотиш ҳисобига ташкил қилинганини айтиб ўтган эди. Бу сафар энди у янги лойиҳасига ҳеч қандай инвесторларни киритмаслигини ва ҳеч билан шерик бўлмаслигини баён қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди