11:03 / 20.05.2015
8 344

Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тошкентда 19 май куни VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси ўз ишини бошлади. Мунтазам равишда ўтказиладиган ярмарка фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кооперацион алоқаларни таъминлаш бўйича амалий механизмга айланиб улгурди. Бу ярмарка 8 йил давомида инновацион жараённинг иштирокчиларини қўллаб-қувватловчи ўзаро ҳамкорликнинг барча даражаларини ўзида мужассам этган ҳолда фан, таълим, ишлаб чиқариш ва бизнесни самарали бирлаштиришга имконият яратиб келмоқда, деб ёзади Kun.uz.

VIII Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркасида инновацион ишланмалар экспозицияси қуйидаги йўшналишлар бўйича ўтказилади: ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим, юқори технологиялар.

Ярмарка доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ стендида Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида фаолият юритувчи 15 корхона томонидан тақдим қилинган инновацион ишланмалар ва янги технологиялардан қайси соҳаларда фойдаланиш мумкинлиги намойиш этилди. Бу ишланмалар орасида заҳарли чиқиндиларни утиллаштириш технологияси, энергия ресурсларини (сув, сиқилган ҳаво, ёнилғи) меъёрлаштиришнинг илмий асосланган методлари ва уларни тежаш бўйича техник-ташкилий тадбирлар бор.

Тошкентдаги Турин политехника университетининг стендида йўлдошли навигация тизими намойиш этилди. Ушбу тизимни таълим муассасасида бизнес инкубатор лойиҳаси доирасида такомиллаштириш режалаштирилмоқда. Яқин орада университет ҳудудида ташкил этилган ишлаб чиқариш фирмаси ушбу навигаторларни ўрнатишни бошлайди, кейинчалик эса уларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Ярмарка давомида 600 га яқин инновацион ғоялар ва ишланмалар намойиш этилиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади