date

Apple янги гаджетини патентлади

Apple қадимий йўргакни ёдга солувчи қурилмага патент олди.

Қурилма мослашувчан OLED-экран билан таъминланади. У рулонларга ўралади ва икки четидаги ролик-ушлагич ичига жойланади.

Корпуснинг бу қисмлари, патент аризасида кўрсатилишича, алюминий бўлаклари, шунингдек шиша, композит, пластик, сопол ёки бошқа тўғри келувчи материалдан тайёрланган бўлиши мумкин, деб ёзади Кун.уз нашри.

Қурилма шунингдек процессор, хотира, датчиклар, аккумуляторлар ва бошқалар билан таъминланган. Бундан ташқари унга улкан стереоскопик тасвир олишга имкон берувчи икки камера ўрнатилиши мумкин.

Роликлар магнитлар ёрдамида букланади. Шунингдек букланганидан сўнг экран тескари ҳолатда бўлмаслиги учун зарур механизм таърифи ҳам келтирилган.
Apple янги гаджетини патентлади

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Apple янги гаджетини патентлади
-->