date

Microsoft Windows 11'даги логин носозлигини тасдиқлади

Microsoft Windows 11'даги логин носозлигини тасдиқлади

Microsoft Windows 11 учун чиқарилган сўнгги кумулятив янгиланиш унинг бир нечта истеъмолчи иловалари ва хизматларида кириш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқараётганини тасдиқлади. Муаммо март ойидаги KB5079473 янгиланиши билан боғлиқ бўлиб, шахсий Microsoft аккаунтлари орқали тизимга кирмоқчи бўлган фойдаланувчиларга таъсир қилмоқда. Бу ҳақда Rozetked.me хабар беради.

Компания маълумотига кўра, бу хато Microsoft Teams Free, OneDrive, Edge, Excel, Word ва Microsoft 365 Copilot хизматларига киришни тўсиб қўйиши мумкин. Кўп ҳолларда фойдаланувчилар тармоқ одатдагидек ишлаётган бўлса ҳам, интернет алоқаси йўқ деган нотўғри хабарни кўрмоқда.

Бу муаммо аввал Azure Active Directory номи билан танилган Entra ИД'дан фойдаланадиган бизнес мижозларига таъсир қилмаётганга ўхшайди. Бу эса узилиш ҳозирча корпоратив кириш тизимларига эмас, балки оддий фойдаланувчилар аккаунтларини тасдиқлаш жараёнига тааллуқли эканини англатади.

Microsoft тўлиқ тузатиш устида ишлаётганини айтди, аммо ҳозирча вақтинчалик ечимни таклиф қилди. Фойдаланувчиларга қайта юклаш жараёнида интернетга уланган ҳолда компьютерларини қайта ишга тушириш тавсия этилади. Агар қурилма интернетдан узилган ҳолда қайта ишга туширилса, кириш муаммоси яна пайдо бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Microsoft Windows 11'даги логин носозлигини тасдиқлади