Microsoft тасдиқлади: Samsung Галлерй ва OneDrive интеграцияси тўхтатилади

Microsoft компанияси Samsung Галлерй иловаси ва OneDrive булутли хизмати ўртасидаги интеграция якунланишини расман эълон қилди. Мазкур ўзгаришга кўра, 2026-йил 30-сентябрдан бошлаб фойдаланувчилар ўз фото ва видеоларини захиралаш учун Samsung Галлерй иловасини OneDrive ҳисобига боғлай олмайдилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу функциядан фойдаланиб келаётган шахсларга созламаларни янгилаш ва захира нусхаларини яратишни давом эттириш учун OneDrive расмий иловасига ўтиш тавсия этилмоқда. Microsoft ўз иловаси орқали маълумотларни сақлашни созлаш бўйича босқичма-босқич кўрсатмаларни тақдим этди.
Шуни таъкидлаш жоизки, фойдаланувчилар ҳали ҳам OneDrive иловаси орқали медиафайлларни булутга юклаш имкониятига эга бўладилар, бироқ Samsung Галлерй билан тўғридан-тўғри синхронизация тўхтатилади. Бу икки платформа ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорликнинг муайян қисми якунланаётганидан далолат беради.
Microsoft вакилларининг таъкидлашича, 2026-йил 30-сентябрдан кейин Samsung Галлерй иловаси OneDrive билан суратларни синхронизация қилмайди. Шунингдек, OneDrive булутида сақланаётган барча суратлар Samsung Галлерй иловаси интерфейсидан ғойиб бўлади, бироқ булутли хизматнинг ўзида сақланиб қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!