OpenAI Сорани кутилмаганда ёпди

OpenAI 2024 йил охирида ишга туширилган видео яратиш платформаси Сора'ни ёпишини маълум қилди. Компания ушбу восита билан хайрлашаётганини айтди ва тез орада фойдаланувчиларга илова ҳамда дастурчилар учун АПИ'ни ёпиш муддатлари, шунингдек ижодкорлар ўз ишларини қандай сақлаб қолиши мумкинлиги ҳақида маълумот беришини билдирди. Бу ҳақда Theverge.com хабар беради.
Бу қарор ОпенАИ'нинг Disney билан юқори даражадаги ҳамкорлигини ҳам якунлаётгандек кўринади. Аввалги хабарларга кўра, Disney ОпенАИ'га 1 миллиард доллар сармоя киритишни, ўз қаҳрамонларидан Сора'да фойдаланиш учун лицензия беришни ва AI ёрдамида яратилган видео контентни Disney Plus орқали тарқатишни режалаштирган эди. Энди Sora тўхтатилаётгани сабабли, бу келишув ҳам парчаланаётгани айтилмоқда.
OpenAI бу қарор бўйича ҳозирча жамоатчиликка тўлиқ изоҳ бермади. Бироқ сўнгги ишоралар сунъий интеллект соҳасидаги рақобат кучайиб бораётган бир пайтда компания ўз эътиборини торайтираётганини кўрсатмоқда. Хабарларга кўра, OpenAI энди кенгроқ ChatGPT десктоп маҳсулотига, шунингдек Codex ва ўзининг AI браузери каби воситаларга эътибор қаратмоқда.
Бу ёпилиш атиги бир неча ой аввал катта ҳаяжон билан тақдим этилган маҳсулот учун кескин бурилиш бўлди. Бу, шунингдек, AI саноатида устувор йўналишлар нақадар тез ўзгаришини кўрсатади, чунки компаниялар рақобатлашиш ва ўсиш имконияти энг юқори деб ҳисоблаган маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш босими остида турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!