Disney Research ташкилоти International Conference on Robotics and Automation кўргазмаси доирасида қадам ташлаши худди анимацион фильмдаги қаҳрамоннинг юришига ўхшаш робот тақдим қилди, деб ёзади Kun.uz.
Олимлар компьютер ёрдамида аввал робот персонажини яратишди ва унинг қадам ташлашини ишлаб чиқишди. Бундан кейин анимация асосида роботнинг ўзи яратилди. Роботнинг асосий конструкцияси 3D-принтерда босилди, бўғимлари эса сервомоторлар ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Бундан кейин дастур роботга барқарорлигини сақлаган ҳолда анимациялашган персонаж каби қадам ташлашга имкон берувчи алгоритмни ишлаб чиқади. Роботнинг тузилиши ихчам бўлиб, уни персонажнинг “кийимига” бемалол жойлаштирса бўлади.
Disney Research келгусида робот ва у ишлатадиган дастурни такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Бу ишдан мақсад Disneyland кўнгилочар боғидаги аттракционларнинг бир қисмига айланадиган роботларни яратишдан иборат. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди