Honor Wатч 6 Plus смарт-соати 35 кунлик қувват билан чиқди

"Honor" компанияси янги "Wатч 6 Plus" смарт-соатини тақдим этди, у 1000 mAs сиғимли батареяси билан 35 кунгача автоном ишлаш имконини беради. Қурилма 120 дан ортиқ спорт режимини қўллаб-қувватлайди ва саломатлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш функциясига эга. Янги соатнинг расмий тақдимоти 25 май куни бўлиб ўтади, савдолари эса 29 майдан бошланади.
"Honor" компанияси Хитойда ўзининг янги "Wатч 6 Plus" ақлли соати учун олдиндан буюртма бериш жараёнини бошлади. Қурилманинг асосий ўзига хослиги унинг 1000 mAs сиғимли "Қингҳаи Лаке" батареяси бўлиб, ишлаб чиқарувчи уни соҳадаги энг йирик аккумулятор деб атамоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания маълумотларига кўра, янги модель бир марта қувватлангач 35 кунгача автоном режимда ишлай олади. Бу кўрсаткич "Wатч 6 Plus"ни ўз классидаги энг чидамли қурилмалардан бирига айлантиради.
Соат кўк, кулранг, жигарранг ва қора рангли тасмалар билан тақдим этилади.
Қурилма 120 дан ортиқ спорт режимини, жумладан, югуриш, бадминтон ва футбол учун махсус профилларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, у қон босими ошиши хавфини баҳолаш, апное ҳолатини кузатиш ва бошқа саломатлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш функцияларига эга.
Соатга сунъий интеллект ёрдамчиси ҳам ўрнатилган.
Янги ақлли соатнинг расмий тақдимоти 25 май куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Қурилманинг очиқ савдолари эса 29 май санасидан бошланади.






























Изоҳлар 0
…