date

Россияда 1253 МВт қувватли энг йирик ядровий реактор ишга туширилди

Россияда 1253 МВт қувватли энг йирик ядровий реактор ишга туширилди

Россияда VVER-TOI реакторига эга Курск AES-2 станциясининг биринчи энергия блоки расман ишга туширилди. "Росатом" давлат корпорацияси барча зарур ҳужжатларни имзолаганидан сўнг, блок 1 майдан бошлаб электр энергияси бозорига чиқди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги энергия блоки Россия атом энергетикасидаги энг қувватли объектга айланди. Унинг электр қуввати 1253 МВтни ташкил этади.

Ушбу блок мамлакатнинг ягона энергия тизими учун қўшимча генерация ҳажмини таъминлаши керак.

"Росатом" бош директори Алексей Лихачёвнинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари катта жамоа томонидан амалга оширилган. Лойиҳада 90 мингдан ортиқ киши ҳамда 250 га яқин пудратчи ташкилотлар иштирок этди.

Курск AES-2 фақат битта энергия блоки билан чекланмайди. Яқин йилларда майдонда яна учта шундай блок қурилиши режалаштирилган.

Шундан сўнг станция тўлиқ янги авлод реакторларига ўтиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россияда 1253 МВт қувватли энг йирик ядровий реактор ишга туширилди