date

SpaceX Starlink дилерлик дастурига аризалар қабул қилишни тўхтатди

SpaceX Starlink dilerlik dasturiga arizalar qabul qilishni to‘xtatdi

SpaceX компанияси Starlink дилерлик дастурини вақтинча тўхтатганини эълон қилди. Бунга қизиқиш билдирган корхоналар томонидан келиб тушган жуда кўп сонли аризалар сабаб бўлган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

«Starlink эндиликда ваколатли дилер мақомини олиш учун аризаларни қабул қилмайди. Дастурга бўлган талабнинг ҳаддан ташқари юқорилиги сабабли рўйхатдан ўтиш ёпилди. Агар келажакда дастур қайта очилса, биз бу саҳифани янгилаймиз», — дейилади компания хабарида.

Starlink вакилларининг таъкидлашича, сервис ҳар куни минглаб янги фойдаланувчиларни тармоққа улашда давом этмоқда. Ҳозирги кунда 10 300 та сунъий йўлдошдан иборат гуруҳ дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатида 12 миллиондан зиёд фаол абонентни интернет билан таъминламоқда.

Аввалроқ Starlink учун ускуналар етказиб берувчи компания прогнозларига кўра, сунъий йўлдош интернети фойдаланувчилари сони икки йилдан сўнг 100 миллиондан, тўрт йилдан кейин эса 200 миллиондан ошиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SpaceX Starlink дилерлик дастурига аризалар қабул қилишни тўхтатди