date

Эволуте янги и-Скй электр кроссоверини тақдим этди

Эволуте янги и-Скй электр кроссоверини тақдим этди

Россиянинг Эволуте электр автомобиллар бренди ўзининг янги К-сегментига мансуб и-Скй электр кроссоверини намойиш этди. Ушбу модел компания қаторида ихчам и-Жой ва флагман и-Спасе моделлари ўртасидаги бўшлиқни тўлдириб, ўлчам, динамика ва жиҳозланиш бўйича мувозанатли ечим сифатида тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги кроссовер 218 от кучига эга электр двигател билан жиҳозланган бўлиб, 100 км/соат тезликка 8 сонияда эришади. 62 кВ·соат сиғимли литий-темир-фосфат батареяси бир марта қувватланганда 424 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Тезкор қувватлаш тизими батареяни 30 фоиздан 80 фоизгача атиги 28 дақиқада тўлдиради.

Автомобил ташқи кўриниши замонавий ЛEД оптика, 19-дюймли енгил қотишмали дисклар ва яширин эшик тутқичлари билан ажралиб туради. Салон қисмида 14,6-дюймли мультимедиа дисплейи, 10,25-дюймли рақамли асбоблар панели ҳамда панорамали том мавжуд. Шунингдек, автомобилга 360 даражали камералар, багаж эшигининг электр юритмаси ва смартфонлар учун сиmsиз қувватлаш мосламаси ўрнатилган.

Россия иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, модел олд ўриндиқлар, рул чамбараги ва ойна ювиш тизими учун иситиш функциялари билан таъминланган. Кузов қисми коррозияга қарши махсус ишловдан ўтказилган. Ҳозирча Эволуте компанияси и-Скй моделининг нархи ва сотувга чиқиш санасини расман эълон қилмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Эволуте янги и-Скй электр кроссоверини тақдим этди