date

Ерда магнит бўрони бошланди

Ерда магнит бўрони бошланди

Ерда магнит бўрони кузатилмоқда: геомагнит майдонидаги ўзгаришлар Москва вақти билан соат 15:00 дан кейин қайд этилди. Ҳозирги вақтда бўрон Г1 даражасидаги кучсиз тоифага мос келади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ер магнит майдонидаги мазкур тебранишлар ҳафта охиригача давом этиши мумкин. Энг сезиларли ўзгаришлар бугун ва шанба кунига тўғри келиши кутилмоқда, бунда Г1–Г2 даражасидаги кучсиз ва ўртача магнит бўронлари юзага келиши эҳтимоли бор.

Бу 2026-йилнинг май ойидаги иккинчи магнит бўронидир: биринчиси 4-5-май кунлари қайд этилганди. Эслатиб ўтамиз, 10-май куни Қуёшда М5.7 даражасидаги кучли чақнаш содир бўлган эди, бу энг юқори Х балл чегарасининг қарийб 57 фоизини ташкил этади.

Мазкур ҳодисанинг энг таъсирли қисми ноодатий даражада катта плазма отилиши бўлди. Унинг асосини бир неча миллион километрга чўзилган улкан протуберанец ташкил этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Ерда магнит бўрони бошланди