date

Intel Core i9-14900КФ процессори 9,2 ГГс тезликка эришиб, рекорд ўрнатди

Intel Core i9-14900КФ процессори 9,2 ГГс тезликка эришиб, рекорд ўрнатди

Intel Core i9-14900КФ процессори дунё рекордини янгилади: илк бор истеъмол бозорига мўлжалланган процессор 9,2 ГГс тезлик чегарасини босиб ўтди. Хитойлик оверклокер вйтивх суюқ азот ёрдамида ушбу чипни 9206,34 МГгс частотагача тезлаштиришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тажриба давомида ASUS РОГ Maxимус З790 АПEХ анакартидан ва 16 GB DDR5-5792 хотирасидан фойдаланилди. Рекорд натижага эришиш учун процессорнинг 7 та ядроси ва 7 та потоги фаоллаштирилиб, кучланиш 1,348 В даражасида ушлаб турилди.

Аслида Raptor Лаке Рефреш туркумига мансуб бўлган Intel Core i9-14900КФ 24 та ядро ва 32 та потоққа эга. У 36 МБ учинчи даражали кеш ва 125 В ТДП кўрсаткичига эга бўлиб, завод созламалари билан 6,0 ГГс тезликда ишлай оладиган энг кучли процессорлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда ҲВБОТ базасида 9 ГГс чегарасидан ўтган фақат иккита натижа мавжуд: янги рекорд ва аввалроқ Core i9-14900КС ёрдамида қайд этилган 9,117 ГГс натижа. AMD процессорлари учун энг юқори кўрсаткич эса ФХ-8370 модели билан 8,722 ГГс даражасида қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Intel Core i9-14900КФ процессори 9,2 ГГс тезликка эришиб, рекорд ўрнатди