Samsung янги Galaxy М47 ва Ф70 Pro смартфонларини тақдим этишга тайёрланмоқда

Samsung ўзининг ўрта сегментдаги иккита янги смартфони — Galaxy М47 5G ва Galaxy Ф70 Pro 5G моделларини бозорга чиқариш арафасида. Қурилмалар Ҳиндистоннинг БИС регулятори базасида рўйхатдан ўтган бўлиб, бу уларнинг расмий тақдимоти яқин эканлигидан далолат беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Маълумотларга кўра, СМ-М476Б/ДС ва СМ-Э476Б/ДС индексли ушбу моделлар иккита СИМ-карта қўллаб-қувватлашига эга. ИМEИ базасидаги ёзувлар ушбу қурилмалар айнан Galaxy М47 5G ва Galaxy Ф70 Pro 5G эканлигини тасдиқлайди.
Geekbench маълумотларига кўра, Galaxy М47 5G смартфони Snapdragon 6 Ген 3 процессори, 8 GB тезкор хотира ва Android 16 операцион тизимига асосланган One UI 8 график қобиғи билан жиҳозланади. Proтсессор таркибига 2,4 ГГс частотали тўртта унумдор ва тўртта тежамкор ядро киради.
Экспертларнинг фикрича, модел рақамларининг ўхшашлиги Samsung ушбу смартфонларни турли бозорлар ва савдо майдончалари учун бир хил техник хусусиятлар билан, бироқ турли номлар остида чиқаришни режалаштираётганини англатади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!