Google Gemini 3.5 Флаш: сунъий интеллект агентлари даври бошланди

1 дақиқа ўқиш211
Google Gemini 3.5 Флаш: сунъий интеллект агентлари даври бошланди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Google компанияси дастурлаш ва автоном агентлар билан ишлашга мўлжалланган янги Gemini 3.5 Флаш сунъий интеллект моделини тақдим этди.
  • DeepMind бош технологи Корай Кавуккуоглу мазкур технология ўзидан олдинги Gemini 3.1 Pro моделини барча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдириб, бошқа илғор моделлардан тўрт баробар тезроқ ишлашини таъкидлади.

Google компанияси ўзининг янги Gemini 3.5 Флаш сунъий интеллект моделини тақдим этди. Мазкур модел дастурлаш ва автоном агентлар билан ишлашда компаниянинг энг кучли ечими сифатида баҳоланмоқда. Янги технология шунчаки саволларга жавоб бериш билан чекланмай, мураккаб вазифаларни режалаштириш, код ёзиш ва ҳатто операцион тизимларни нолдан яратиш қобилиятига эга. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

DeepMind бош технологи Корай Кавуккуоглу таъкидлашича, Gemini 3.5 Флаш ўзидан олдинги Gemini 3.1 Pro моделини деярли барча кўрсаткичлар бўйича ортда қолдиради. Моделнинг асосий устунлиги унинг тезлигидадир: у бошқа илғор моделлардан тўрт баробар, оптималлаштирилган версияси эса 12 баробар тезроқ ишлайди. Бу тезлик бир вақтнинг ўзида бир нечта агентлар ишлаши талаб этиладиган мураккаб жараёнлар учун жуда муҳим.

Тақдимот давомида Google муҳандислари Антигравитй платформаси ёрдамида агентларнинг мустақил равишда дастурий компонентларни яратиб, уларни ягона тизимга бирлаштирганини намойиш этишди. Антигравитй 2.0 дастури айнан агентлар учун мўлжалланган муҳит бўлиб, у сунъий интеллектга ўз ишини бажариш учун қулай майдон тақдим этади.

Ҳозирги кунда Gemini 3.5 Флаш молиявий ташкилотлар ва маълумотлар таҳлили билан шуғулланувчи жамоалар томонидан фаол синовдан ўтказилмоқда. Гарчи модел бир неча соат давомида автоном ишлашга қодир бўлса-да, муҳим қарорлар қабул қилиш ёки рухсат талаб этиладиган босқичларда у инсон аралашувини сўрайди. Келгусида чиқиши кутилаётган Gemini 3.5 Pro модели билан биргаликда улар янада самарали тизимни ташкил этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?