Трумп сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича фармонни имзолашни кечиктирди

1 дақиқа ўқиш130
Трумп сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича фармонни имзолашни кечиктирди

АҚШ Президенти Доналд Трумп сунъий интеллект (AI) моделларини оммага тақдим этишдан аввал ҳукумат томонидан текширилишини кўзда тутувчи ижрочи фармонни имзолашни ортга сурди. Трумп ҳужжатнинг ҳозирги таҳриридан қониқмаётганини ва бу соҳадаги етакчиликка зарар етказишни истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

“Менга фармоннинг айрим жиҳатлари маъқул келмади”, — деди Трумп Оқ уй матбуот хизмати вакилларига. Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳозирда Хитой ва бошқа давлатлардан сунъий интеллект пойгасида олдинда бормоқда ва у ушбу етакчиликка тўсқинлик қиладиган ҳар қандай қадамдан тийилмоқчи.

Норасмий маълумотларга кўра, фармоннинг кечиктирилишига технологик компаниялар раҳбарларининг қисқа вақт ичида Вашингтонга кела олмагани ҳам сабаб бўлган. Кутилаётган фармон Миллий кибердиректор идораси ва бошқа агентликларга AI моделларини хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳолаш жараёнини ишлаб чиқиш вазифасини юклаши керак эди.

Ушбу чора-тадбирлар Anthropic компаниясининг Мйтҳос ва OpenAI'нинг GPT-5.5 Кйбер моделлари чиқарилиши ортидан пайдо бўлган хавотирларга жавобдир. Мазкур моделлар киберхавфсизликдаги заифликларни тезда топиш ва улардан фойдаланиш имкониятига эга экани айтилмоқда.

КНН хабарига кўра, фармондаги энг баҳсли бандлардан бири — AI компаниялари ўзларининг илғор моделларини ишга туширишдан 14 кундан 90 кунгача бўлган муддатда ҳукуматга тақдим этиш талабидир. Трумп ушбу талаб технологик ривожланиш учун “тўсиқ” бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?