date

Хитойнинг GeForce RTX 4060 муқобили 48 соат ичида сотилиб кетди

Хитойнинг GeForce RTX 4060 муқобили 48 соат ичида сотилиб кетди

Хитойнинг биринчи ҳақиқий ўйин видеокартаси ҳисобланган, ВҲҚЛ сертификатига эга Лисуан ЛХ 7Г100 бозорда катта шов-шувга сабаб бўлди. Лисуан Течнологй компанияси хабарига кўра, савдолар бошланганидан кейин атиги 48 соат ичида 30 мингдан ортиқ буюртма қабул қилинган. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи Microsoft ВҲҚЛ томонидан тасдиқланган график драйверни ва 40 та машҳур замонавий ўйинлар учун оптималлаштириш бўйича батафсил қўлланмани тақдим этди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Лисуан ЛХ 7Г100 видеокартаси NVIDIA, AMD ва Intel каби «катта учлик»дан ташқаридаги Хитой компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у Microsoft компаниясининг расмий ВҲҚЛ мувофиқлик сертификатини олган ва ДиректХ 12 технологиясини аппарат даражасида тўлиқ қўллаб-қувватлайдиган тарихдаги биринчи қурилмадир. Бу эса уни халқаро стандартларга жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотга айлантиради.

Техник жиҳатдан Лисуан ЛХ 7Г100 6 нанометрли GPU базасида қурилган ва 12 GB GDDR6 хотирага эга. Қурилма ДХ12, Вулкан 1.3, ОпенГЛ 4.6 ва ОпенКЛ 3.0 API'ларини қўллаб-қувватлайди. Видеокартанинг қувват истеъмоли 225 Вни ташкил этади ва у тўртта ДисплайПорт 1.4a порти билан жиҳозланган.

Дастлаб ушбу модел GeForce RTX 4060 видеокартасининг аналоги сифатида тақдим этилган эди, бироқ илк тест натижалари унинг унумдорлиги ҳатто GeForce RTX 3060 даражасига ҳам етмаслигини кўрсатди. Шунга қарамай, 500 долларлик нарх ва ўртача самарадорлик хитойлик харидорларни тўхтата олмади — маҳсулотга бўлган талаб кутилганидан анча юқори бўлиб чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Хитойнинг GeForce RTX 4060 муқобили 48 соат ичида сотилиб кетди