date

Elon Musk: Grok Буилд жамоаси ҳафтасига 7 кун дам олишсиз ишламоқда

Elon Musk: Grok Буилд жамоаси ҳафтасига 7 кун дам олишсиз ишламоқда

Elon Musk Grok Буилд лойиҳаси ҳар куни такомиллашиб бораётганини ва муҳандислар жамоаси ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз меҳнат қилаётганини маълум қилди. Янги Grok Буилд 0.1.219 версиясида асосий эътибор терминал билан ишлашда юзага келадиган хатоликларни тузатишга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ўзгаришлар рўйхатидан ВТE базасидаги терминалларда (ГНОМE Терминал, Птйхис, кгх, Тилих ва бошқалар) буйруқ юбориш тугмасини Шифт+Энтердан Алт+Энтерга ўзгартириш ўрин олган. Бу тизимнинг қайноқ тугмалари билан юзага келадиган конфликтларни бартараф этди. Шунингдек, эндиликда тарихда барча инструментлар чақируви (сеарч_репласе, врите_филе, рун_терминал_комманд) автоматик равишда ёйилган ҳолда кўринади, бу эса узун сессияларда навигацияни осонлаштиради.

Дастурчилар УРЛ манзилларни жойлаштиришда оддий матн йўқолиши ва қатор кўчишида ҳаволаларнинг босилмаслик муаммоларини ҳам ҳал қилишган. Тасвирлар билан ишлаш жараёни яхшиланиб, реад_филе функциясидаги ортиқча текширувлар олиб ташланди. Жамоа юқори темпда ишлаб, деярли ҳар ҳафта янги тузатишларни эълон қилмоқда.

Grok Буилд аста-секин терминалда ишлашни афзал кўрадиган дастурчилар учун қулай воситага айланиб бормоқда. Аввалроқ xAI компанияси Grok Буилднинг бета-версиясини — буйруқлар сатрига эга инновацион агентли воситани ишга туширган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Elon Musk: Grok Буилд жамоаси ҳафтасига 7 кун дам олишсиз ишламоқда