date

Расман: Янги авлод Tesla Роадстер электромобили Гига Техас заводида ишлаб чиқарилади

Расман: Янги авлод Tesla Роадстер электромобили Гига Техас заводида ишлаб чиқарилади

Tesla инвесторларидан бири Савер Мерритт компаниянинг автомобилларни лойиҳалаш бўйича вице-президенти Ларс Моравй ва бош дизайнер Франз вон Ҳолжаусен иштирокидаги подкастга таяниб, янги Роадстер ишлаб чиқарилиши айнан Техасдаги заводда йўлга қўйилишини маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Гига Техас заводида Модел С ва Модел Х ишлаб чиқариш жараёнлари якунлангач, ушбу корхона тўртта асосий моделни йиғишга ихтисослашади: Модел Й, Cybertruck, Кйберкаб ва узоқ кутилган янги Роадстер. Компания раҳбарлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалари тайёр эканлигини ва яқин ойларда кўплаб янгиликлар кутилаётганини тасдиқлашди.

Ушбу қарор Гига Техас заводини Tesla компаниясининг юқори унумдорликка эга ва автоном бошқариладиган автомобилларини ишлаб чиқарувчи асосий марказига айлантиради. Янги Tesla Роадстер инқилобий техник кўрсаткичларга эга бўлган электр суперкар бўлиши кутилмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, электромобил учта моторли куч қурилмаси ва 200 кВ·соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Бу эса бир қувватланишда 1000 км масофани босиб ўтиш имконини беради. Энг ҳайратланарлиси, автомобил 100 км/соат тезликка тахминан бир сония ичида эришиши айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Расман: Янги авлод Tesla Роадстер электромобили Гига Техас заводида ишлаб чиқарилади