date

SpaceX Starship парвозидан янги видеони тақдим этди: Дрон орқали олинган кадрлар

SpaceX Starship парвозидан янги видеони тақдим этди: Дрон орқали олинган кадрлар

SpaceX компанияси ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтган Starship тизимининг 12-синов парвози (Фlight 12) муваффақиятини нишонлашда давом этмоқда. Elon Musk муҳандислари дрон ёрдамида суратга олинган янги видеони эълон қилди. Унда Техасдаги Старбасе полигонининг янги Пад 2 майдончасидан старт жараёни ва 33 та Raptor 3 двигателининг ҳайбатли ишлаши акс этган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Парвоз давомида поғоналарнинг ажралиши, 22 та Starlink сунъий йўлдош макетларининг орбитага чиқарилиши ва Шип 39 кемасининг Ҳинд океанига назорат остида қўниши амалга оширилди. Бустер йўқотилгани ва двигателлардаги айрим техник носозликларга қарамай, парвоз муваффақиятли деб топилди ва қимматли маълумотлар тўпланди. Бу гал Starship коинотдан 4К сифатдаги тасвирни узатиш имконини берувчи янги камералар билан жиҳозланган эди.

SpaceX келажакда Starship тизимини соатига бир мартадан кўпроқ, яни йилига 10 000 мартадан ортиқ учиришни режалаштирмоқда. Elon Musk тўлиқ кўп марта ишлатиладиган тизимларга ўтишда тортиш кучининг массага нисбати юқори бўлиши иқтисодий жиҳатдан ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини тушунтириб берди.

Эслатиб ўтамиз, 12-парвоз давомида SpaceX рекорди ўрнатилди: ракета орбитага тахминан 45 тонна оғирликдаги Starlink макетларини олиб чиқди. Ҳозирда Федерал авиация бошқармаси (ФАА) парвоздан кейинги ҳодиса юзасидан текширув ўтказиш зарурати бўйича якуний қарорни қабул қилмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » SpaceX Starship парвозидан янги видеони тақдим этди: Дрон орқали олинган кадрлар