2ГИС иловаси кўзи ожиз фойдаланувчилар учун мослаштирилди

Android платформасидаги 2ГИС иловаси эндиликда ТалкБакк функциясини қўллаб-қувватлай бошлади. Ушбу технология интерфейсни овозли тарзда ўқиб беришга мўлжалланган бўлиб, кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф фойдаланувчиларга иловадан фойдаланишда кўмаклашади. Бу янгилик шаҳар бўйлаб навигацияни осонлаштиради, ташкилотларни топиш ва овозли буйруқлар ёрдамида йўналишлар чизиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Аввалроқ шунга ўхшаш функция iPhone қурилмаларида ҳам жорий этилган эди. iOS тизимининг ўрнатилган ВоисеОвер функцияси билан интеграция қилинган 2ГИС иловаси экрандаги маълумотларни овозли матнга айлантиради. Фойдаланувчилар махсус имо-ишоралар ва овозли буйруқлар орқали илова билан тўлиқ мулоқот қилишлари мумкин.
Android тизимидаги ТалкБакк функцияси интерфейснинг барча элементларини, жумладан, тугмалар, рўйхатлар ва жойларнинг карточкаларини овозли тарзда тавсифлайди. Фойдаланувчилар керакли манзилларни топишлари, долзарб маълумотларни олишлари, телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари ва жамоат транспорти йўналишларини билиб олишлари мумкин. Шунингдек, илова қайси бекатда тушиш кераклигини ҳам овозли тарзда билдиради.
{7} Maxsus imkoniyatlar => ТалкБакк. 2ГИС иловасининг ўзида қўшимча созламаларни амалга ошириш талаб этилмайди — сервис автоматик равишда овозли режимда ишлашга тайёр бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!