SpaceX АҚШ учун янги махфий сунъий йўлдош тармоғини яратади

АҚШ Космик кучлари SpaceX компанияси билан 2,29 миллиард долларлик йирик шартнома имзолади. Мазкур келишувдан кўзланган асосий мақсад коинотда "ҳимояланган интернет" вазифасини ўтовчи глобал паст орбитали сунъий йўлдош тармоғини ишлаб чиқиш ва ишга туширишдир. Лойиҳа Спасе Дата Нетворк Баккбоне деб номланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги тизим ўзаро лазерли алоқа линиялари билан боғланган аппаратлардан ташкил топади. Бу технология улкан ҳажмдаги махфий маълумотларни тўғридан-тўғри коинот орқали узатиш имконини беради. Натижада тизим ер усти станциялари ва анъанавий тармоқларга бўлган боғлиқликдан бутунлай халос бўлади.
СДН баккбоне компоненти АҚШ ҳарбий алоқа архитектурасининг асосий транспорт даражасига айланади. Амалиётда SpaceX сунъий йўлдошлари реал вақт режимида разведка сенсорлари, қўмондонлик пунктлари ва зарба берувчи комплекслар ўртасида ўта муҳим маълумотларни ретрансляция қилиб туради.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун SpaceX ўзининг Старшиелд ихтисослаштирилган сунъий йўлдошларидан фойдаланади. Старшиелд — бу фуқаролик учун мўлжалланган Starlink тармоғининг миллий хавфсизлик вазифалари учун мослаштирилган ва шифрланган алоқа каналларига эга бўлган модификациясидир.
Янги магистрал тармоқ Коинотни ривожлантириш агентлигининг (СДА) Транспорт Лаер туркуми билан тўлиқ интеграция қилинади. Ҳозирда ушбу агентлик турли тижорий етказиб берувчилар билан 300 дан ортиқ алоқа сунъий йўлдошларини учириш бўйича шартномалар имзолаб бўлган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!