Anker компанияси энг хавфсиз Нано Повер Банк ташқи аккумуляторини тақдим этди

Anker компанияси Японияда ўзининг янги Нано Повер Банк (модел рақами А1113) портатив аккумуляторини намойиш этди. Қурилманинг асосий технологик ўзига хослиги унда нео-литий-ион (нео-литиум-ион) батареясидан фойдаланилганидир. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу модел ҳозирги кунда бренднинг барча маҳсулотлари орасида энг хавфсиз қувват манбаи ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги материаллар қўлланилиши эвазига аккумулятор экстремал ташқи босимга чидамлилик, оловга бардошлилик ҳамда жисмоний тешилиш ва шикастланишлардан юқори даражадаги ҳимояга эга бўлди. Anker Нано Повер Банк (МагГо, Plus) бир вақтнинг ўзида иккита қурилмани қувватлантиришга мўлжалланган.
Қурилманинг бир томонида 15 В қувватга эга Қи2 сиmsиз қувватлантириш майдончаси жойлашган бўлса, иккинчи қурилмани USB-C порти орқали улаш мумкин. Симли уланишда қувват икки баравар юқори — 30 В гача етади. Иккала каналдан бир вақтда фойдаланилганда умумий чиқиш қуввати 17 Вни ташкил этади (12 В USB-C портига ва 5 В сиmsиз ғалтакка тақсимланади).
Ўрнатилган батарея сиғими 10 000 мА/соатни ташкил этади, қурилма ўлчамлари 104 х 71 х 15 мм, вазни эса 215 граммга тенг. Ҳозирда Японияда ушбу гаджетга 11 990 иен (тахминан 75 доллар) нархида олдиндан буюртма бериш мумкин. Anker янги маҳсулотнинг бошқа мамлакатлар бозорига чиқиш муддатларини ҳозирча очиқламади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!