date

Верту AlphaFold: 6880 доллардан бошланувчи янги буклама смартфон

Верту AlphaFold: 6880 доллардан бошланувчи янги буклама смартфон

Верту компанияси ўзининг янги AlphaFold буклама смартфонини расман тақдим этди. Қурилманинг нархи 6880 доллардан бошланиб, айрим эксклюзив версиялари учун 46,8 минг долларгача кўтарилади. Смартфон ўзининг тиmsоҳ терисидан ишланган қопламаси ва баъзи моделларидаги олтин суви югуртирилган деталлари билан эътиборни тортади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Премиум кўринишга қарамай, техник хусусиятлар бироз ҳайратланарли. Қурилмага 2024-йилнинг энг кучли процессори Qualcomm Snapdragon 8 Элите ўрнатилган. Смартфон 8,05 дюймли асосий ва 6,53 дюймли ташқи экран билан жиҳозланган. Шунингдек, 6500 мАч сиғимли аккумулятор 65 В қувватланиш технологиясини қўллаб-қувватлайди.

Камера тизими 50 мегапикселли асосий датчиклар ва 20 мегапикселли селфи-камерадан иборат. Верту AlphaFold моделининг ўзига хос жиҳати — Ҳермес деб номланган эксклюзив сунъий интеллект ёрдамчисидир. У бизнес-ҳисоботларни таҳлил қилиш ва савдо пасайиши сабабларини аниқлаш каби мураккаб вазифаларни бажара олади.

Компаниянинг таъкидлашича, барча ҳисоб-китоблар серверда эмас, балки бевосита смартфоннинг ўзида амалга оширилади. Барча версиялар 16 GB тезкор хотира ва 1 TB доимий хотира билан таъминланган бўлиб, нарх асосан ишлатилган материаллар ва ранглар гаммасига боғлиқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Верту AlphaFold: 6880 доллардан бошланувчи янги буклама смартфон