date

Anthropic 65 миллиард доллар инвестиция жалб қилди ва ИПОга тайёрланмоқда

Anthropic 65 миллиард доллар инвестиция жалб қилди ва ИПОга тайёрланмоқда

Сунъий интеллект соҳасидаги етакчи стартаплардан бири бўлган Anthropic ўзининг сўнгги инвестиция раундида 65 миллиард доллар маблағ тўплади. Ушбу молиялаштириш босқичидан сўнг компаниянинг бозор қиймати 965 миллиард долларга етди. Бу компаниянинг оммавий акциялар бозорига (ИПО) чиқишидан олдинги сўнгги хусусий инвестиция раунди бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Сериес Ҳ раундига Алтиметер Капитал, Dragonеер, Сеқуоиа Капитал ва бошқа йирик венчур жамғармалари бошчилик қилди. Шунингдек, стратегик ҳамкорлар сифатида Samsung, СК Ҳйних ва Микрон каби технологик гигантлар ҳам иштирок этди. Мазкур маблағларнинг 15 миллиард доллари аввалроқ келишилган инвестициялар бўлиб, шундан 5 миллиард доллари Amazon ҳиссасига тўғри келади.

Anthropic янги маблағларни Claude моделининг хавфсизлиги ва талқин қилинишини яхшилаш, ҳисоблаш қувватларини кенгайтириш ҳамда корпоратив мижозлар учун маҳсулотлар кўламини оширишга йўналтиришни режалаштирмоқда. Компания даромадлари жорий ойда 47 миллиард доллардан ошгани ва келажакда 130 фоизлик ўсиш билан илк операцион фойдага чиқиши кутилаётгани хабар қилинган.

Инвестиция жалб қилинган куннинг ўзида Anthropic ўзининг янги Claude Опус 4.8 моделини тақдим этди. Ушбу модел мураккаб кодлаш ва агентлик вазифаларини бажаришда юқори самарадорлик кўрсатади. Шунингдек, компания киберхавфсизликка ихтисослашган Мйтос моделини ҳам кенгроқ оммага тақдим этишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Anthropic сунъий интеллект бозорида OpenAI билан кескин рақобат олиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида OpenAI 122 миллиард доллар инвестиция жалб қилиб, 852 миллиард долларга баҳоланган эди. Шу билан бирга, Elon Musk бошқарувидаги SpaceX ва xAI бирлашмаси ҳам 2 триллион долларлик қиймат билан ИПОга чиқишни кўзламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Anthropic 65 миллиард доллар инвестиция жалб қилди ва ИПОга тайёрланмоқда