От боши туманлигининг 115 соатлик экспозицияда олинган ноёб сурати

Астрофотограф Грег Меер тунги осмоннинг энг машҳур объектларидан бири — От боши туманлигининг (Барнард 33) ҳайратланарли суратини тақдим этди. Ер сайёрасидан тахминан 1600 ёруғлик йили узоқликда, Орион юлдуз туркумида жойлашган ушбу қоронғу туманлик ўзининг шахмат отини эслатувчи ўзига хос силуэти туфайли шундай ном олган. Тасвирда ионлашган водороднинг ёрқин нурланиши фонида зич газ ва космик чанг булутлари яққол кўзга ташланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу ноёб кадрни яратиш учун суратга олиш ишлари қарийб ярим йил — 2025-йил ноябридан 2026-йил мартигача, Аризона осмонида Орион энг яхши кўринадиган вақтда давом этди. Якуний натижага эришиш учун Меер 115 соатлик умумий экспозиция вақтини тўплади ва минглаб суратларни PiхИнсигҳт, Пҳотошоп ҳамда Lightроом дастурларида қайта ишлади. Фотофраф улкан ҳажмдаги маълумотларни қўлда бирлаштириб, бир-бирининг устига жойлаштиришга муваффақ бўлди.
Меер стандарт ишлов бериш усулларидан воз кечиб, бир нечта машҳур астрономик ранглар палитрасини комбинация қилди ва сояларни ўзи созлади. "Мен ҳақиқатан ҳам бу жараёнга шўнғиб кетдим. Менга қўшимча ранглар билан бойитилган ушбу ранглар комбинацияси жуда ёқади", — дейди муаллиф Space.com нашрига берган интервюсида. Суратда нафақат От боши, балки бошқа муҳим космик объектлар ҳам батафсил акс этган.
Силуэтнинг чап томонида Орион камаридаги энг шарқий юлдуз — Алнитак томонидан ёритиладиган Олов туманлиги (НГК 2024) жойлашган. Кадрнинг юқори чап қисмида эса "овчи камари"нинг марказий ёритгичи бўлган Алнилам мовий-оқ рангда порлаб турибди. Таъкидлаш жоизки, От боши туманлиги аввалроқ Ҳуббле ва Джеймс Вебб каби кучли космик телескоплар томонидан ҳам ўрганилган бўлиб, бу олимларга юлдузлар ҳосил бўлиш сирларини очишга ёрдам берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!