date

Паркер Солар Proбе маълумотларидаги «акула» шакллари қуёш шамоли сирини очди

Паркер Солар Proбе маълумотларидаги «акула» шакллари қуёш шамоли сирини очди

NASA томонидан учирилган Паркер Солар Proбе зонди маълумотларида қуёш шамоли протонлари тақсимотида шакли акула бошини эслатувчи ғайритабиий тузилмалар аниқланди. Илмий доираларда "ҳаммерҳеад" (болғабош) деб ном олган ушбу кашфиёт 2020-йилда маълумотларни калибрлаш жараёнида тасодифан топилган эди. Графикларда заррачаларнинг одатдаги силлиқ тақсимоти ўрнига чўзилган асимметрик шакллар пайдо бўлиши олимлар эътиборини тортди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

СВEАП (Солар Винд Electronс Алпҳас анд Proтонс) лойиҳаси тадқиқотчилари 3,7 миллионга яқин ўлчовларни таҳлил қилиб, махсус алгоритм ёрдамида 173 мингта шундай тузилмани ажратиб олишди. Маълум бўлишича, ушбу «протон акулалари» атрофдаги плазма оқимидан тезроқ ҳаракатланувчи ва аниқ йўналтирилган (анизотроп) тезлик тузилишига эга юқори энергияли протонлар гуруҳидир. Бу заррачалар барча йўналишларда бир текис эмас, балки маълум бир энергия «дастаси» кўринишида ҳаракатланади.

Бундай тузилмалар кўпинча Қуёшнинг магнит майдони йўналишини ўзгартирадиган гелиосфера ток қатлами яқинида ҳосил бўлади. Қуёш фаоллиги ошган даврда ушбу қатлам мураккаб шаклга киради ва Паркер Солар Proбе ушбу ҳудудлардан ўтаётганда «акула» шаклидаги протон популяцияларини қайд этади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу тузилмалар шунчаки магнит чегараларининг белгиси эмас, балки ортиқча энергия манбаидир.

Ушбу энергия электромагнит тўлқинларга, сўнгра иссиқликка айланиши мумкин. Бу эса гелиофизиканинг энг катта жумбоқларидан бири — нима учун қуёш шамоли оддий моделларда кўрсатилганидан анча иссиқроқ эканини тушунтириб бериши мумкин. Шунга ўхшаш жараёнлар Ер магнитосферасида ҳам кузатилган бўлиб, бу плазма муҳитидаги магнит қайта уланиш жараёнларининг универсаллигини кўрсатади.

Муаллифларнинг фикрича, бундай тузилмаларни тизимли равишда харитага тушириш Қуёшнинг кўринмас магнит чегаралари геометриясини кузатиш имконини беради. Шунингдек, бу кашфиёт Қуёшнинг ташқи атмосфераси — корона ва қуёш шамоли оқими нима сабабдан аномал даражада юқори ҳароратни сақлаб қолишини тушунишга ёрдам беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Паркер Солар Proбе маълумотларидаги «акула» шакллари қуёш шамоли сирини очди