date

Бозордаги энг ихчам NVIDIA RTX 5070 видеокарталаридан бири тақдим этилди

Бозордаги энг ихчам NVIDIA RTX 5070 видеокарталаридан бири тақдим этилди

Зепҳйр компанияси ўзининг янги RTX 5070 Винд Год МХ видеокартасини расман намойиш этди. Қурилманинг ўлчамлари 234 х 125 х 50 мм ни ташкил этади ва у NVIDIA компаниясининг ихчам компьютерлар (СФФ-Реадй) учун қўйган талабларига тўлиқ жавоб беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ишлаб чиқарувчи ушбу моделни "энг қисқа икки вентиляторли RTX 5070" деб даъво қилмоқда. Бироқ, технологик нашрларнинг қайд этишича, МСИ GeForce RTX 5070 12Г Шадов 2Х ОК моделининг узунлиги бор-йўғи 231 мм ни ташкил этиб, у Зепҳйр маҳсулотидан бироз қисқароқдир.

Зепҳйр компаниясининг таъкидлашича, RTX 5070 Фенгшен МХ модели ITХ корпуслар ишқибозларининг юқори унумдорликка бўлган эҳтиёжини қондира олади. Кичик ҳажмга қарамай, карта замонавий ўйинлар ва мураккаб график вазифалар учун етарли қувватга эга.

Синов натижаларига кўра, 27,5 °К хона ҳароратида очиқ корпусда ўтказилган 30 дақиқалик стресс-тестдан сўнг, GPU-З дастури график процессор ҳарорати 74 °К, хотира ҳарорати эса 56 °К атрофида эканлигини кўрсатган. Бу ихчам совутиш тизими учун барқарор кўрсаткич ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колорфул компанияси бозордаги энг кичик GeForce RTX 5070 моделини тақдим этган эди. иГаме Mini деб номланган ушбу моделнинг узунлиги бор-йўғи 180 мм ни ташкил этади ва у битта вентилятор билан жиҳозланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Бозордаги энг ихчам NVIDIA RTX 5070 видеокарталаридан бири тақдим этилди