Xiaomi учта барабанли 14 кг сиғимли кир ювиш машинасини тақдим этди

Xiaomi компанияси ўзининг янги ва ўзига хос Mijia Треэ-Зоне Вашинг Мачине 14 кг кир ювиш машинасини намойиш этди. Қурилманинг асосий хусусияти унинг уч зонали ювиш тизими бўлиб, умумий сиғими 14 кг ни ташкил этади. Асосий барабан 12 кг юклама учун мўлжалланган бўлса, иккита қўшимча мини-барабаннинг ҳар бири 1 кг дан кийим сиғдира олади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Конструкция учта мустақил сув узатиш контурини кўзда тутади, бу эса сув оқимларининг аралашиб кетишини олдини олади ва кийимларнинг ўзаро ифлосланиш хавфини камайтиради. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ушбу модел мураккаб ва эски доғларни самарали тозалаш билан бирга, нозик матоли буюмлар учун юқори хавфсизликни таъминлайди. Mini-барабанлар эса ички кийим ва пайпоқ каби майда буюмларни алоҳида режимларда ювишга ихтисослашган.
Янги қурилма шовқинни камайтириш ва интеллектуал амортизация тизими билан жиҳозланган. Шунингдек, у уй ҳайвонларининг жунларини 91,4% гача самарадорлик билан тозалаш имкониятига эга. Бу айниқса уйида мушук ёки кучук боқадиган фойдаланувчилар учун жуда қўл келади.
Mijia Треэ-Зоне Вашинг Мачине 14 кг модели Сурге Смарт Коннективитй тизими орқали Xiaomi экотизимига тўлиқ интеграция қилинган. Бу фойдаланувчиларга ювиш жараёнини смартфон орқали бошқариш ва турли ақлли сценарийларни созлаш имконини беради. Қурилманинг нархи Хитойда давлат субсидиялари билан ҳисоблаганда тахминан 660 долларни ташкил этмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!