date

MTS хорижий ПлайСтатион аккаунтлари ва обуналарини сотишни бошлади

MTS хорижий ПлайСтатион аккаунтлари ва обуналарини сотишни бошлади

Россиянинг MTS оператори “MTS Оплата” сервиси имкониятларини кенгайтириб, ПлайСтатион аккаунтлари ва обуналарини сотиб олиш функциясини ишга туширди. Эндиликда фойдаланувчилар ПС Plus ёки ЭА Плай обуналари уланган тайёр хорижий Sony ПлайСтатион аккаунтларини, шунингдек, турли муддатларга мўжалланган алоҳида обуналарни харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Ҳозирда Туркия ва Ҳиндистон минтақаларига тегишли аккаунтлар учун ПС Plus Эссентиал, ПС Plus Эхтра, ПС Plus Делухе ва ЭА Плай обуна турлари мавжуд. ПС Plus обунаси онлайн-мультиплеер, булутли хотира, махсус чегирмалар ва ўинлар кутубхонасидан фойдаланиш имконини беради. ЭА Плай эса Electronик Артс студиясининг ўинларига кириш ҳуқуқини тақдим этади.

MTS маълумотларига кўра, 2025-йилда ўин консоллари тўловлар ўсиши бўйича етакчилардан бирига айланди, Sony ПлайСтатион эса фойдаланувчилар орасида энг оммабоп қурилма бўлиб қолмоқда. Аввалроқ сервисда 20 дан ортиқ давлатларнинг ПС Сторе ҳамёнларини тўлдириш функцияси йўлга қўйилган эди.

Бугунги кунда ушбу платформа орқали 60 дан ортиқ хорижий ўинлар ва Стеам, Хбох, Battle.net каби йирик ўин майдончалари балансини тўлдириш мумкин. Аккаунтни тўлдириш учун парол ёки банк картаси маълумотларини киритиш талаб этилмайди, шунчаки логин ёки электрон почта манзилини кўрсатиш кифоя.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » MTS хорижий ПлайСтатион аккаунтлари ва обуналарини сотишни бошлади