Vivo эски смартфонлар учун сиғими каттароқ аккумуляторлар таклиф қилиши мумкин

Digital Chat Station инсайдерининг хабар беришича, Vivo компанияси ҳозирда эски смартфон моделлари учун аккумуляторларни алмаштириш хизматини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганмоқда. Ушбу ташаббус доирасида фойдаланувчилар ўз қурилмаларидаги эски батареяларни янги Блуе Осеан технологияси асосидаги қувват элементларига алмаштиришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Энг қизиқарли жиҳати шундаки, янги аккумуляторларнинг сиғими оригинал элементларга қараганда 500 дан 1500 мАс гача кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Бу эса эски смартфонларнинг автоном ишлаш вақтини сезиларли даражада ошириб, уларга иккинчи ҳаёт бағишлайди.
Экспертларнинг фикрича, хотира чиплари нархи ошиб бораётган ва смартфонлардан фойдаланиш муддати узаяётган бир пайтда, ишлаб чиқарувчилар учун нафақат янги моделларни чиқариш, балки сотилган қурилмаларнинг хизмат муддатини узайтириш ҳам муҳим стратегик йўналишга айланмоқда. Бу каби сервис хизматлари бозордаги рақобатнинг янги босқичи бўлиши мумкин.
Аввалроқ Xiaomi ҳам шунга ўхшаш дастурни Xiaomi 13 серияси учун ишга туширган эди. Масалан, Xiaomi 13 моделининг батареяси 4500 дан 4850 мАс гача, Xiaomi 13 Ultra моделиники эса 5000 дан 5500 мАс гача оширилган. Vivo ҳам ушбу тажрибани кенгроқ миқёсда қўллашни режалаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!