date

Британияда кемалар учун улкан сузувчи водородли «батарея» яратилди

Британияда кемалар учун улкан сузувчи водородли «батарея» яратилди

Британия денгиз консорциуми янги авлод водород энергетика хаби — дунёдаги биринчи қирғоқ электр тармоғига боғланмаган мустақил сузувчи платформа синовлари муваффақиятли якунланганини эълон қилди. Ҳйдроген Повер Ҳуб лойиҳаси йирик кемаларни портда тўхтаб турганда, қуруқликдаги инфратузилмага уланмасдан туриб, тоза энергия билан таъминлаш учун ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тизим олти бурчакли шаклдаги учта модулли сузувчи платформадан иборат бўлиб, улар йиғилганда умумий майдони 1200 квадрат метрга тенг ягона мажмуани ҳосил қилади. Қурилма ичига умумий сиғими 45 МВ·соат бўлган аккумуляторлар, 1,3 МВ қувватли ёқилғи элементлари, водород генераторлари ва 146 кВ қувватга эга қуёш панеллари жойлаштирилган.

Гибрид схема асосида ишлайдиган ушбу хаб ҳафтасига тахминан 91 МВ·соат энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга. Тизим ҳар ҳафта 7,5–8 тонна водород сарфлайди, у платформага ўрнатилган етти та модулли резервуарда сақланади. Ёқилғи қуйиш ҳафтасига икки марта амалга оширилади, бу эса мажмуанинг узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, ушбу автоном архитектура портларни «яшил» модернизация қилишдаги асосий муаммо — қирғоқ тармоқларидаги қувват етишмовчилиги ва янги подстанциялар қуришдаги қийинчиликларни ҳал қилади. Келажакда бундай тизимлар техник ёки иқтисодий сабабларга кўра тармоқни янгилаш имкони бўлмаган портлар учун анъанавий инфратузилмага асосий муқобил бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Британияда кемалар учун улкан сузувчи водородли «батарея» яратилди