Поэздлар учун робот-ёрдамчилар: Янги технология синовдан ўтказилмоқда

Россия темир йўллари йўловчи поездларида кузатувчиларга кўмаклашувчи роботлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганмоқда. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки синов жараёнлари “Ласточка” поездида, депо шароитида ва йўловчиларсиз амалга оширилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Дастлабки синовлар давомида техника барқарор ишлашини намойиш этган бўлса-да, тизимни тўлиқ жорий этиш бўйича якуний қарор қабул қилиш учун қўшимча тестлар талаб этилади. Мутахассислар роботларнинг дизайни ва техник хусусиятларини такомиллаштириш, шунингдек, уларни поезд турли тезликларда ҳаракатланаётган вақтда текшириб кўриш зарурлигини таъкидламоқда.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, йўловчилар хавфсизлиги ва қулайлиги асосий устувор вазифа бўлиб қолади. Ҳозирда турли ишлаб чиқарувчилардан олинган таклифлар кўриб чиқилмоқда. Бироқ, роботлар поезд кузатувчиларининг ўрнини тўлиқ эгаллаши режалаштирилмаган.
Рақамли технологиялар ходимларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва йўловчиларга кўпроқ вақт ажратиш имконини беради. Шу сабабли, роботлар фақат ёрдамчи восита сифатида кўрилмоқда, улар инсон меҳнатига муқобил вариант сифатида кўрилмайди.






























Изоҳлар 0
…