
Биржанинг брокерлари ва мижозларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасининг мутахассислари томонидан UZEX мобил иловаси ишлаб чиқилди ва жорий этилди.
Ушбу дастурнинг дастлабки синов варианти биржанинг товар сегментидаги савдо иштирокчилари учун савдога қўйилган лотлар, тузилган битимлар ҳамда биржанинг ҳисоб-клиринг палатаси (ҲКП)даги иккиламчи ҳисобининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларидан бепул фойдаланиш имкониятини беради.
Ушбу дастур орқали мижозлар ёки уларнинг брокерлари айни вақтдаги ҳисоб ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тезкорлик билан олиш имкониятига эга бўладилар. Шу жумладан, биржа савдоларида харид қилинган товар учун тўланиши керак бўлган пул миқдорини билиб олишлари мумкин.
Бундан ташқари, мобиль илова биржа савдоларига қўйилган лотларнинг минимал ва максимал қийматлари, ўзлари қизиқтирган товар тўғрисидаги маълумотларни мобиль қурилма орқали олиш ҳамда ҳар ҳафта биржанинг махсус ахборот порталида қўйиб бориладиган янгиликлар билан танишиш имкониятини яратади.
UZEX мобиль иловаси бепул ҳисобланади ва ҳозирги кунда Андроид операцион тизимида ишлайдиган мобиль қурилмалар учун мавжуд. Бу ҳақда “ЎзРТХБ” АЖ матбуот хизматига таяниб “Uz24.uz” хабар қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар