Сунъий интеллект актёрларнинг рақамли қиёфасини ҳам «сотувга» чиқармоқда

Сунъий интеллект актёрларнинг рақамли қиёфасини ҳам «сотувга» чиқармоқда

Актриса Эшли БеЛоат ўзи бош ролни ижро этган сериалдан бир неча ой ўтгач, худди шунга ўхшаш сюжет асосида яратилган бошқа микродрамага дуч келган. У сериални олиб ташлаш ёки компенсация тўлашни талаб қилган, аммо мурожаатига жавоб олмаган.

Бу воқеа вертикал форматдаги микродрамалар соҳасида сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ янги муаммоларни кўрсатмоқда. AI технологиялари ёрдамида сериалларни аввалгидан тезроқ ва камроқ харажат билан ишлаб чиқариш мумкин.

Бироқ технологиянинг кенг қўлланилиши актёрларнинг қиёфаси ва овозидан рухсатсиз фойдаланиш масаласини ҳам кун тартибига олиб чиқмоқда. Актёрнинг рақамли образини яратиш ва уни бошқа лойиҳаларда қўллаш ҳуқуқи кимга тегишли бўлиши масаласи шулар жумласидандир.

Хитойда эса бу йўналишда янги хизматлар пайдо бўлмоқда. Улар инсоннинг рақамли қиёфасидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш имконини беради.

Бундай моделда актёр ёки бошқа шахс ўз рақамли образидан қайси лойиҳаларда фойдаланишга рухсат берилишини ўзи белгилайди. Бунинг учун эса ҳақ олади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар