17:42 / 25.09.2017
6 614

Хитойда стоматолог робот биринчи марта одам иштирокисиз операция ўтказди

Хитойда стоматолог робот биринчи марта одам иштирокисиз операция ўтказди
Хитойда ишлаб чиқилган стоматолог робот биринчи марта шифокорлар иштирокисиз беморни операция қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Робот беморга 3D-принтерда чиқарилган иккита сунъий тиш қўйди. Операциядан аввал шифокорлар ҳаракатлар йўналиши ва бурчагини белгилади ҳамда янги тишлар жойига максимал даражада аниқ жойлашиши учун чуқурлик параметрларини ҳам ўрнатди.

Таъкидланишича, робот имплантларни 0,2—0,3 миллиметр хатолик билан ўрнатган, бу эса барча стандартларга жавоб беради.

Экспертлар сўзларига кўра, Хитой учун бундай ишланма айниқса долзарб, чунки мамлакатда малакали дантистлар етишмайди.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойда стоматолог робот биринчи марта одам иштирокисиз операция ўтказди