Хитойнинг «VVFLY Electronics» компанияси хуррак отишдан азият чекувчи инсонлар учун ноодатий «Snore Circle» гаджетини тақдим этди. У оддий ниқоб кўринишида ишланган бўлиб, уйқу вақтида кўзга тақиб олинади.
Краудфандинг платформасида ушбу қурилмани ишлаб чиқариш учун сўралган маблағ ҳозирнинг ўзида 874 фоиз миқдорида йиғилди, деб хабар берди «Xabar.uz».
«Snore Circle» ушбу компаниянинг шу турдаги тўртинчи қурилмаси ҳисобланади. Тўғрисини айтганда, улар бундан аввал «Bluetooth-гарнитура»ни эслатувчи симсиз наушникни таклиф этганди. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, хурракка қарши ниқобдан фойдаланиш анча қулай ва самарали. Ундан фойдаланиш учун ниқобни шунчаки кўзга таққан ҳолда қувват тугмасини босиш кифоя: сокин уйқуга кафолат берилади.
Ниқоб одамнинг хуррагини юқори аниқликда пайқашга қодир датчиклар билан жиҳозланган. Фойдаланувчи хуррак отишни бошлаганида қурилма дарҳол 36 куч даражасида тебраниб, инсон миясига сигнал юборади. Натижада у хуррак отишдан тўхтайди.
Ниқобдаги барча маълумотлар смартфондаги мобил дастурга юборилади ва у орқали фойдаланувчининг уйқуси ҳақида батафсил маълумот тўпланади.
«Snore Circle»ни хориж онлайн дўконларидан 69 доллар эвазига буюртма қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди