date
views 6 691

2015 йилда Beeline cаll-маркази 4 миллиондан зиёд мурожаатларга жавоб берди

2015 йилда Beeline cаll-маркази 4 миллиондан зиёд мурожаатларга жавоб берди

Beeline Мижозларга хизмат кўрсатиш хизматининг 2015 йилнинг январ ойидан октябр ойигача бўлган фаолияти якунларини сарҳисоб қилмоқда.

Beeline cаll-марказининг мутахассислари томонидан ўн ой давомида тўрт миллиондан ортиқ қўнғироқларга хизмат кўрсатилди. Сўровларнинг мавзусига келсак, энг оммабоп мурожаатлар тўлов усуллари, Интернет пакетлар ва мобил Интернет созламалари, қўшимча хизматлар, USSD-кодлар ва тариф шартлари ҳақида бўлди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари Ғайрат Маҳкамов шундай деди: “Мутахассисларимиз мужозларга хизмат кўрсатиш соҳасида инновацияларни жорий этиш учун доимий равишда иш олиб бормоқдалар. Ўтган йил натижаларини мазкур йилдаги натижалар билан солиштирсак, мурожаатлар сони сезиларли даражада пасайганини кузатиш мумкин. Бу эса абонентларнинг хизматлар ҳақида хабардорлиги, шунингдек Beeline хизматлари уларга мақул келишидан далолат беради”.

Эслатиб ўтамиз, 0611 бепул рақамдан ташқари, компания абонентлари www.0611.beeline.uz ноёб чатдан, 0621 SMS-қўллаб-қувватлаш хизматидан, шунингдек +998901850055 рақами орқали Теlegram массенжерида мутахассис ёрдамидан фойдаланишлари мумкин. Бундан ташқари, wеб-сервислар орқали маслаҳат олиш учун [email protected] электрон манзилига мактуб юбориш, шунингдек қуйидаги ҳавола бўйича https://mobile.beeline.uz/ru/main/help/faq.wbp компания сайти орқали сўров жўнатиш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2015 йилда Beeline cаll-маркази 4 миллиондан зиёд мурожаатларга жавоб берди