17:15 / 10.06.2018
5 197

Сунъий интеллект мастларга қарши курашга отланди…

Сунъий интеллект мастларга қарши курашга отланди…
Бундан буён «Uber» компанияси таксиларини чақиришда мижозлар эҳтиёткор бўлишлари талаб этилади. Сабаби, компания мутахассислари алоҳида сунъий интеллект яратишди. У таксига буюртма бераётган ҳар бир мижозни бир неча факторлар бўйича назоратдан ўтказади.

Масалан, буюртмачининг ўзини тутиши, буюртма бераётган пайтда ускунага тушган бармоқ излари, матн териш тезлигини сунъий интеллект тўлиқ таҳлил қилади. Мабодо мижоз спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлса, сунъий интеллект таҳлил давомида дарров аниқлайди ва бу мижоз ҳақида ҳайдовчига тўлиқ ахборот беради ёки мижознинг интернетдаги компанияга буюртма бериш учун хизмат қиладиган йўлларини ёпиб қўяди. Шу усул ёрдамида компания такси ҳайдовчиларини маст-аласт йўловчилар балосидан асраб қолади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллект мастларга қарши курашга отланди…