Американинг In Real Life компанияси телевизор ва мониторлардаги тасвирларни яшира олувчи махсус кўзойнакларни ишлаб чиқди деб маълум қилди "Кун" нашри.
"In Real Life компанияси кўзойнакларида махсус поляризацияланган линзалар қўлланилади, бу линзалар дисплейлардаги тасвирни қора тўғри тўртбурчакка айлантиради", - дейилади компанияда.
"Кўзойнаклар экранлар денгизига чўкиб кетмаслик учун атрофимиздаги дисплейлардаги тасвирларни фильтрлашга мўлжалланган", - дейди компания асосчиси Иван Кэш. Унинг фикрича, инсонга чалғитувчи визуал ахборотдан дам олиш имконини берувчи қурилма бўлиши керак.
"Баъзан смартфонларни "парвоз" режимига ўтказиб, барча телевизорларни ўчириб қўйишимиз мумкин. Бироқ вақт ўтган сари бундай ҳашаматдан йироқлашяпмиз", - дея қўшимча қилди Кэш.
Таъкидлаш жоизки, кўзойнаклар LCD ва LED технологияларидан фойдаланган ҳолатда ишланган бўлсагина экранлардаги тасвирни блоклай олади. Кўзойнак OLED-технологиясига кўра ишланган дисплейлар ва гаджетлар экранларидаги тасвирларни блокламайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди