Фото: «infosec.uz»
Ахборот хавфсизлиги ҳодисаларига чора кўриш хизмати (UZCERT) андроид қурилмалар учун (*.apk) оммабоп мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар (VK, Facebook, Odnoklassniki, Telegram, Whatsapp ва бошқалар) гуруҳлари ва каналларида зарарловчи иловалар тарқатилиши ҳолатлари кўпайганидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Ахборот ва жамоат хавфсизлиги хизматига таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.
Мазкур зарарловчи дастурлар Андроид операцион тизимидаги мобиль қурилмалар ишини мобиль қурилмани бошқариш имкониятидан фойдаланишга тўсқинлик қилиш йўли орқали блоклашга мўлжалланган. Блокдан чиқариш фақат муайян код (пароль) киритилганидан кейин амалга оширилади.
Зарарловчи дастурлар ғаразгўйлар томонидан ушбу дастур томонидан блокланган, блокланиш экранида кўрсатилган мобил телефон рақамига маблағлар ўтказилганидан сўнг, блокдан чиқариш кодини кўрсатиш орқали мобиль қурилмалар фойдаланувчиларидан пул маблағларини товламачилик йўли билан олиб қўйиш мақсадида фойдаланилади.
UZCERT тавсиялари:
- Мобиль қурилмадан хавфсиз фойдаланиш мақсадида номаълум манбалардан келувчи дастурий таъминотларни ўрнатмаслик маслаҳат берилади. Шунингдек, мобиль қурилмага антивирус дастурий таъминотини ўрнатиш зарур ва антивирус базаларининг долзарблигини кузатиб бориш талаб этилади.
- Бу каби ҳодисалар аниқлаган ҳолатларда UZCERT хизмати мутахассисларига қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз сўралган: (95) 170-98-97 ёки e-mail: [email protected]. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди