"Apple" компанияси ўзининг эскирган ва фойдаланишдан чиқарилган маҳсулотлари рўйхатини янгилади. Ушбу рўйхатдан бундан олти йил аввал чиқарилган "iPhone 5" смартфони ҳам ўрин олди.
"iPhone 5" энди АҚШ ва Туркияда эскирган, жаҳоннинг қолган мамлакатларида эса фойдаланувдан чиқарилган телефон сифатида таснифланади. Бу туркумга одатда ишлаб чиқаришдан олинганига кўпи билан беш йил ва камида етти йил тўлган маҳсулотлар киритилади.
Бу қурилмалар учун "Apple" ортиқ қурилмавий таъминот хизматини кўрсатмайди, оддий тил билан айтганда, улар энди "Apple"нинг расмий вакиллари томонидан таъмирлаб берилмайди.
"iPhone 5" смартфони тақдимоти 2012 йил сентябрида бўлиб ўтган. Унинг дизайни аввалги смартфонлардан сезиларли фарқ қиларди. Алюминий корпусли ушбу қурилма 4 дюймли экранга эга, LTEни қўллаб-қувватларди.
Бундан ташқари, "iPhone 5" 30 контактли эски коннектордан "Lightning" слотига ўтказилган "Apple"нинг илк смартфонига ҳам айланган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди