date
views 4 274

Олимлар чўзилгани сари қалинлашадиган сунъий материални яратди

Олимлар чўзилгани сари қалинлашадиган сунъий материални яратди
Буюк Британиянинг Лидс университети тадқиқотчилари беқиёс ауксетик таркибга эга янги материални синтез қилди. Материал чўзилгани сари қалинлашади. Мушук териси, одам организмидаги пайлар табиий ауксетиклар ҳисобланади. Лаборатория шароитида бу турдаги материал биринчи марта яратилди.

Янги синтетик материал молекуляр даражада ауксетик ҳисобланади. Бу эса материални тайёрлаш жуда қийин эканлигини англатади, ишлаб чиқариш жараёнидан олдин эса қўшимча тадқиқотлар талаб қилинади. Ауксетиклар энергияни жуда яхши ютади ва юқори мустаҳкамликка эга. Келажакда материалдан зирҳли жилетлар, биноларда ушлаб турувчи конструкциялар ва тиббий қурилмалар тайёрлаш мумкин бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Олимлар чўзилгани сари қалинлашадиган сунъий материални яратди