17 декабрь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида SOLA бренди остида янги телекоммуникацион Wi-Fi оператори тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри хабар бермоқда.
Wi-Fi тармоғини тарқатишга мўлжалланган мазкур оператор Asia Wireless Group компанияси томонидан тақдим этилган. Тармоқ айни вақтда бепул тарифдан ташқари пуллик тарифларни ҳам таклиф қилмоқда. Бепул Wi-Fi тарқатилганда фойдаланувчи аввалига оператор томонидан тақдим этилган рекламани кўриши керак бўлади. Рекламалардан холи тармоқни эса пуллик хизмат орқали сотиб олиш мумкин.
Компания директори Беҳзод Аҳмедовнинг таъкидлашича, SOLA тармоғи айни вақтга қадар Тошкент шаҳрининг Жанубий ва Шимолий вокзали, “Samarqand Darvoza”, “Mega Planet”, “Parus”, “Vega Centre” каби кўнгилочар савдо марказлари, “Чилонзор”, “Қатортол”, “Юнусобод” ва “Паркент” бозорлари ишламоқда. Келгусида бу каби ҳудудлар янада кенгайтирилиши кутилмоқда.
Компания яқин режаларига кўра, Ўзбекистонинг сайёҳлик оқими юқори бўлган шаҳарларида бепул Wi-Fi тармоқларини жорий этишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди