iPhone, Galaxy ва афсонавий Nokia вертолётдан ташланди (видео)

Техно1 дақиқа ўқиш3.8K
iPhone, Galaxy ва афсонавий Nokia вертолётдан ташланди (видео)
Улардан қайси бири омон қолганини тахмин қила оласизми?
How Ridiculous канали ютуберлари 3та телефон чидамлилигини синаб кўрмоқчи бўлишди: Apple ва Samsung'дан флагманлар ва ҳаммамизга таниш бўлган «ғишт» Nokia 3310. Бунинг учун ушбу уч ускуна тахминан 300 метр баландликдаги вертолётдан улоқтирилди. Натижа эса ҳақиқатан ҳам ажабланарли.

Аввалига Nokia 3310'ни бир неча марта 45, 76, 152 ва 228 метр баландликдан ташлаб кўришди. Телефон барча ҳолатларда қисмларга бўлиниб кетди, аммо ишлашда давом этди — учинчи уринишда телефон экрани сингани истисно бўлди. Бироқ тўртинчи синовдан сўнг у ўзининг машҳур «Змейка» ўйинини қийинчиликсиз ишга туширди. Тажриба ташкилотчиларининг алоҳида эътироф этишича, синовлар учун танланган майдон отилиш учун қулай эмасди: ер тош каби қаттиқ.

Аммо финал мусобақаси вақти келди: учала қурилма ҳам 304 метр баландликдан учиб тушди. Эътибор бериш лозимки, смартфонлар силикон билан қопланганди: уларнинг шишали орқа панеллари Nokia'нинг пластик қобиғига нисбатан олганда аввалдан ютуқ олиб берадиган ҳолатда эмасди.

Натижа ҳайратланарли бўлди. Учала қурилма ҳам «тирик» қолди - iPhone 11 Pro орқа панели синиб парчаланган бўлса, Galaxy S10 + бироз кучли шикастланди — камераси ишдан чиқди. Nokia эса ҳатто парчаланиб кетмади ва ҳеч нарса бўлмагандек ишлашда давом этди.

Албатта, видео остидаги шарҳларда эски Nokia ҳақида ҳазилларни учратишингиз мумкин.

Ғалати, нега Nokia қулашидан сўнг сайёра иккига бўлиниб кетмади? (Ian Meyer)

Бу ФЕЙК! Ҳақиқий «нокиа» Ернинг ядросигача етган бўларди. (Yikes)

Nokia парчаланмаган. У планетани асраб қолиш учун ўзини қурбон қилган. (Koko Lolo)

Nokia қулаши Ерни ўз ўқидан чиқариб юбормаганига ҳайронман. (The Jokke Rulez)
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?