18:30 / 06.01.2020
3 475

Segway тухум шаклидаги ўз-ўзини балансда ушлаб турадиган транспорт капсула-курсини яратди

Segway тухум шаклидаги ўз-ўзини балансда ушлаб турадиган транспорт капсула-курсини яратди
Фото: Segway
Segway компанияси тухум шаклидаги ўз-ўзини балансда ушлаб турадиган электр капсуласи S-Pod тақдимотини ўтказди. Ушбу ихтиронинг аввалги Segway’нинг аввалги моделларидан асосий фарқи девайсни бошқаришда туриб ҳаракат қилиш ёки танани эгиш талаб қилинмайди. Бу ҳақда The Verge хабар берган.

S-Pod фойдаланувчига ҳаракатланиш вақтида ўтириш имкони берилади, у тезликни бошқариш ва ҳаракат йўналишини белгилашда курсининг ўнг томонига жойлаштирилган кичик жойстикдан фойдаланади. Капсула ҳаракат йўналишини бир жойда турган ерида ҳам ўзгартириши мумкин.

S-Pod соатига 38 километр тезликга чиқа олади, лекин капсуланинг битта аккумулятор қуввати билан қанча масофани босиб ўта олиши ҳақида Segway вакиллари томонидан аниқ маълумот берилмаган. Янги қурилманинг катта анонси 2020 йил учинчи чорагида ўтказилади, шундан кейин уни сотувга чиқариш бошланади. Қурилманинг нархи ҳам ошкор этилмаган.

S-Pod инженерларини 2015 йилда катта экранларга чиққан «Юра даври олами» фильмидаги гиросфера илҳомлантирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Segway тухум шаклидаги ўз-ўзини балансда ушлаб турадиган транспорт капсула-курсини яратди