11:33 / 13.05.2020
2 649

IPhone 12 смартфонларига оид асосий маълумотлар ошкор қилинди (видео)

IPhone 12 смартфонларига оид асосий маълумотлар ошкор қилинди (видео)
Фото: EPA
Американинг Apple корпорацияси кейинги авлод смартфонларини тақдим этишга тайёргарлик кўрмоқда. Бироқ интернетда iPhone 12 Pro’нинг асосий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Шундай қилиб, янги гаджет яхшиланган ProMotion дисплейига эга бўлади. Ушбу дисплей технологияси контентдан қатъи назар турли иш режимлари ўртасида интеллектуал тарзда бир-бирига ўтиш имконини беради. Янги девайс 5G’ни қўллаб-қувватлайди.

Янги iPhone 12 Prо яхшиланган автофокусли 12 мегапикселли камерага эга бўлади. Камера эса ёруғлик кам пайтида тасвир сифатини оширувчи янги LiDAR сенсори билан таъминланади. Digital Zoo эса тасвирни 30 марта катталаштириш имконини беради.

Қайд этилишича, 5,4 дюймли экранга эга iPhone 12 смартфони 649 долларга нархланади.
6,1 дюймли экранга эга iPhone 12 Prо 999 долларга тушади. 6,7 дюймли экранга эга iPhone 12 Pro Max смартфонини 1099 долларга олиш мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » IPhone 12 смартфонларига оид асосий маълумотлар ошкор қилинди (видео)