19:20 / 22.05.2020
3 080

Янги Зеландиялик фермерлар ошқовоқлар ҳосилини йиғишнинг ўзига хос усулидан фойдаланмоқда (фото)

Янги Зеландиялик фермерлар ошқовоқлар ҳосилини йиғишнинг ўзига хос усулидан фойдаланмоқда (фото)
Янги Зеландиянинг Хокс-Бей ҳудудида жойлашган фермер хўжаликларининг бирида ошқовоқ ҳосилини ноодатий йиғиб олинаётгани тасвирланган ролик пайдо бўлди.

Комбайнни фермерларнинг ўзлари такомиллаштирган, шу сабабли ҳосилни йиғиш жараёни кўпчилик ўрганган ҳолатдан фарқ қилади.

Ушбу ҳолатда қўл меҳнатидан кўпроқ фойдаланилади. Комбайн пояни қирқади, бироқ ҳосилни йиғиб олмайди. Ошқовоқларни лентага комбайн ёнида кетаётган одамлар олиб қўяди. Шундан кейин ҳосил транспорт лентаси билан бирга, комбайннинг орқа қисмига келиб тушади ва катта ёғоч қутиларга тахланади.

Роликда, шунингдек, Токороа тепаликларида маккажўхори силосини тайёрлаш жараёни ҳам тасвирланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги Зеландиялик фермерлар ошқовоқлар ҳосилини йиғишнинг ўзига хос усулидан фойдаланмоқда (фото)